Институтимизга расмий ташриф билан
Табиий ресурслардан фойдаланиш жаҳоншумул муаммолардан экани аён. Бу борада амалга оширилаётган ишлар хайрлик ва савобли бўлибгина қолмай, балки дунё халқларининг осойишталиги ва фаровонлиги масаласига ҳам бориб боғланади. Осиё тараққиёт банки (ADB)нинг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги департаменти бошлиғи Ясмин Сиддики бошчилигидаги делегацияси ТИҚХММИга расмий ташриф буюрди. Ясмин Сиддики Осиё тараққиёт банкининг 150 млн. долларлик лойиҳасини амалга оширишда институтнинг сув ресурслардан фойдаланиш тажрибасини ўрганди. Осиё тараққиёт банкининг сувдан интеграциялашган тарзда фойдаланиш бўйича лойиҳасини бажаришда ТИҚХММИ билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Мельбрун университетининг “Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш” кафедраси тадқиқотчиси Клив Лайл Австралияда сув ресурсларидан бошқариш тажрибаси билан ўртоқлашди. Штатлараро сув ресурслардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва Ўзбекистонда жорий қилиш йўллари ҳақида сўз юритди. Сув ва ер ресурслари, бир сўз билан айтганда, табиий ресурсларни оқилона бошқариш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда истиқболли ҳамкорликлар катта натижалар беришига умидвормиз.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов