Республика фан олимпиадасининг I (институт) босқичи

Республика Олимпиадасини ўтказиш кафедранинг долзарб ва масъулиятли масалаларидан эканлигини ва ”Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” вазифаларини бажаришда бу масалага кенг эътибор берилаётганлигини инобатга олиб, “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” фани буйича 1-босқич олимпиадаси бўлиб ўтди. 1-босқич олимпиадасида институтимизнинг “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” ва “Гидротехника қурилиши” факультети  “Гидротехник иншоотлар ва насос станцияларидан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналишларидан 19 нафар талабалар иштирок этишди.

“Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” фани бўйича ўтказилган фан олимпиадаси 1-босқич натижаларига асосан “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” бакалавриат таълим йўналиши 4-курс 409-гуруҳ талабаси Аманов Охунжон Эргаш ўғли 270 балл тўплаб биринчи ўринни эгаллади.

 

 

ГМТФ кафедраси стажёр ўқитувчиси М.Рустамова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати