Манфаатли ва маърифатли ҳамкорликлар

Илмгина инсониятнинг йўлини ёритади, улуғ ва қутлуғ ишларга сафарбар этади. Илм-фаннинг ривожисиз мамлакат тараққиётини тасаввур этиш қийин. Унинг равнақи орқалигина инновацион ихтироларни, инвестицион фаолиятнинг мазмун-моҳиятини ҳис этиш мумкин. Шунинг учун ҳам деярлик ҳар ойда институтимизда хорижий давлатларнинг фан ва таълим мутахассислари иштирокида ўзаро ҳамкорлик ва манфаатли тажриба алмашиш замирига қурилган Халқаро конференциялардан кўзланган мақсадлар ҳам аслида шу.       

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида фаолиятнинг турли йўналишларида илғор ёндашувларни жорий қилиш, ўқув ва илмий дастурларни такомиллаштиришда, уларни интернационаллаштириш, жаҳондаги нафақат нуфузли олий таълим ва илмий муассалар, балки ишлаб чиқариш муассасалари билан ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилмоқда.        

Институт ва Хитой Халқ Республикасининг China Power корпорацияси ва унинг тизимидаги Stecol Corporation компанияси каби ташкилотлар ўртасида ўрнатилган ҳамкорликни ҳам алоҳида эътироф этиш мумкин. Мазкур ҳамкорлик натижасида ҳозирги кунда ТИҚХММИ талабаларини Stecol Corporation компанияси объектларида амалиёт ўтишлари, институт битирувчиларини ХХРдаги етакчи университетлардан ҳисобланган Хохай университетида магистратурада таҳсил олиш ташкил этилган. 

Жорий йилнинг 22 май куни ТИҚХММИ раҳбарияти ва Stecol Corporation компаниясининг бош директори Qu Yongyao ҳамда бош муҳандиси Liu Lingbao ўртасида навбатдаги ишчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида ҳар икки томон ҳамкорликнинг бориши ва натижаларидан қониқиш ҳосил қилган ҳолда келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш, илмий тадқиқот, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар юзасида келишиб олдилар. Бундай учрашувлар ҳамкорликни изчил ривожлантиришга имкон бериши таъкидланди. 

           Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов