Табриклаймиз-қутлаймиз

Ўқитувчилик касбини шараф деб билган, умр йўлини шунга бахш этаётган фидойи устозлар қаторида Наргиза Абдувалиевнанинг институтимизда ўз ўрни бор албатта. Бугун “Машиналардан фойдаланиш ва таъмирлаш" кафедрасининг доценти, моҳир педагог Наргиза Холиқова "Турон" фанлар академиясининг "Фахрий профессор" унвонига сазовор бўлди.

Наргиза Холиқова жамоат ишларида ҳам доимий фаоллиги ва ташкилотчилиги билан ажралиб туради. У камтарин, тўғри сўз, ростгўй, маънавий етук ва жамоадошларига нисбатан меҳрибон бўлганлиги учун ҳам жамоа ўртасида алоҳида ҳурмат эътиборга эга. Хуллас, ўз соҳасидаги хизматлари, ютуқлари билан эътиборга молик бўлган касбдошларимиз билан ғурурланамиз. Унвон муборак, Наргиза Абдувалиевна!

                                 

  ЁБИБ декан муовини  К.Усмонов

                            ТИҚХММИ матбуот хизмати