Тожикистонлик мутахассислар маърузалари
2019 йил 19-21 январь кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” тармоқ марказида “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” йўналиши бўйича ташкил этилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиларига Тожикистон Фанлар Академияси, «Сув муаммолари, гидроэнергетика ва экология» институтининг «Сув ресурслари ва гидрофизик жараёнлар» лабораторияси мудири, т.ф.д. профессор Фазылов Али Рахматджанович “Бутун дунёда чучук сув муаммолари ва экология” мавзусида Тожикистон Аграр университети “Гидромелиорация” факультетининг “Қурилиш механикаси ва гидротехника иншоотлари” кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Икромов Илхомжон Исломкулович “Замонавий гидротехника иншоотлари ва улардан фойдаланиш” мавзусида, Тожикистон Аграр университети “Гидромелиорация” факультетининг “Гидромелиорация, рекультивация ва ерларни муҳофаза қилиш” кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Пулатов Шавкат Ярашович “Замонавий гидромелиорация ва ерларни муҳофаза қилиш” мавзуларида маърузалар, семинар-тренинг машғулотлари олиб бордилар.
Шунингдек, ўтказилган маърузалар ва семинар-тренинг машғулотларида Тожикистон Аграр университетининг “Гидромелиорация” факультети декани, т.ф.н., Мирзоев Мирасил Махмадназарович, Тожикистон Аграр университети “Гидромелиорация” факультетининг “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Бобиев Давлатали Файзалиевичлар ҳам ўз мулоҳазалари билан қатнашишди.
ПКҚТ ва УМО тармоқ маркази бўлим бошлиғи Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов