20 - мактаб ўқувчиларининг орзуси
Олдин хабар берганимиздек, "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факултети Ёшлар кенгаши фаоллари томонидан «Агитаторс» лойиҳаси ёълга қўйилган эди. Жамоа аъзолари ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Уларнинг шижоатига об-ҳаво ҳам таъсир қилмаяпти. Бугун «Агитаторс» жамоаси Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган 20-мактабда бўлиб, мактаб битирувчиларига нуфузли институтимиз ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Мактаб ўқувчиларидаги ҳаяжон, ишонч, ўқишга бўлган ҳаракат янада ошди десак, муболаға бўлмайди. Мактаб ўқувчиси: “Тўғри бизга Ирригациява қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти ҳақида маълумотлар берилган, институт ҳақида умумий маълумотларни биламиз, лекин бугунги учрашувдан кейин Ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институтига бўлган қизиқишимиз янада ошди, институтингизда яратиб берилган имкониятларни кўриб ёнимда турган дўстларим билан биргаликда Ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институтига топширишга қарор қилдик.” Бу гапларни шунчаки бўрттириб айтилган деб ўйлашингиз мумкин. Келажагини, истиқболини ирригация соҳаси билан боғлашга интилган ёшларга омад тилаймиз.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов