“Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” мавзусида тадбир
“Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш” мавзусида тадбирлар ташкил этилмоқда. ТИҚХММИ “Ирригация ва Мелиоарация” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари асс. Ш.Ҳ.Мардиев, асс. Ш.Н.Азизов, асс. И.К.Уразбайевлар 2020-йил 21-ноябр куни Ўрта Чирчиқ туманидаги “Янги Турмуш” МФЙ ҳудудидаги 50-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда иштирок этдилар. Тадбирда, "Янги Турмуш" маҳалласи аҳолиси вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, хотин-қизлар кенгаши аъзолари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, ҳамда бир қатор фаоллар қатнашдилар.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланди. Тадбир ўта кўтаринки кайфиятда ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилди. Тадбирнинг очилишида “Ирригация ва Мелиоарация” кафедраси асс. Ш.Ҳ.Мардиев сўзга чиқиб юртимизда кейинги йилларда олиб борилаётган ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий соҳалардаги ислоҳотларнинг туб моҳияти ҳақида тадбир иштирокчиларига яна бир бор гапириб ўтдилар. Маърузачи кейинги йилларда юртимизда кўпгина соҳаларда қўлга қиритилаётган улкан ютуқларга алоҳида тўхтаб ўтди. Тақдимот билан бойитилган ушбу маъруза тингловчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирда 50-мактаб, “Янги Турмуш” МФЙ раиси Т.Рисбаев ўз маърузалари билан иштирок этишди. Тадбир бадиий қисм билан давом этди. Бадиий қисмда Ўрта Чирчиқ тумани бадиий ҳаваскорлари ва 50-мактаб бадиий тўгаракларининг иштирокчилари ҳамда бир қатор спортчи ёшлар ўз чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд қилдилар. Тадбирда 50-мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари тамонидан ўзбек, рус, инглиз тилларида тадбир иштирокчиларини табириклашди. Тадбир жуда кўтаринки руҳда ва юксак савияда ўтказилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати