Долзарб анжуман
2019 йил 19 декабрдан 21 декабргача Тошкент шаҳар Citizen меҳмонхонасининг конференциялар залида ICBA ташкилоти томонидан Орол денгизи ҳавзасида “Маргинал шароитда қишлоқ хўжалигининг қиймат занжирини ишлаб чиқиш” бўйича конференция ташкил этилди. Конференцияга бир қатор вазирликлар ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўқитувчилари А.Хамидов Ш.Шоэргашева З.Шарипжонова Б.Насибовлар қатнашди.
19-20 декабрь кунлари тадбир қатнашувчиларига Германиядан келган техника фанлари доктори PhD Сирак Бахата Сирак (ИЛРИ) ISEE пограммаси билан ишлаш, амалиётга ва уни ишлаб чиқариш ҳамда ўқув жараёнига тавсия этиш имкониятлари батафсил таништирилди. Бу программа сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик соҳаларида жуда катта натижаларга эга бўлишимиз учун ёрдам беради. Орол ва Орол бўйи ҳудудларида шўрланиш ва унга қарши тадбирлар, ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар сeминарда тўла қайд этилди. Семинар якунида тадбир қатнашувчилари сертификат билан тақдирланишди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов