Ўқув қўлланма тақдимоти

21 феврал 2020 йилда  Европа Иттифоқининг молиявий кўмагидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт  Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларидаги сув ресурсларини барқарор бошқариш: техник салохиятни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси асосида нашр қилинган “Сув омборлари гидрологияси”  номли ўқув қўлланмасини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Китобни топшириш маросимида қўшма лойиҳа ташкилотчиси, ўқув қўлланма муаллифи М.Р.Икрамова, "Гидрология ва гидрогеология" кафедраси мудири Д.В.Назаралиев, кафедра ассистенти С.Қодировлар иштирок этишди.  Тадбир давомида институт илмий кутубхонасига 90 дона, кафедра профессор-ўқитувчиларига 10 дона, 4 курс Гидрология (сув омборларида) йўналиши талабаларига 10 дона китоб топширилди.

 "Гидрология ва гидрогеология" кафедраси асс. Г.Жумабоева ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов