Тиниб-тинчимас чемпион
2020 йилнинг 15-февраль куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети талабаси, институтда “Йилнинг энг яхши спортчиси-2019” танлови совриндори Аббос Мухторов Қирғизистон Республикасида ўтказилган "Универсал жанг" спорт тури ММА йўналишида WEF халқаро турнирида иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритди. Бу муваффақиятда институтимиз жамоаси учун фахр, ғурур ва ифтихор туйғусини белгилайди.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Бойматов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов