"Стартап нима?"
Бугунги замонавий дунё тараққиётида стартапларнинг ҳам салмоғи баланд. Чунки айнан улар дунёни ўзгартириб, унга янги қиёфа бериб бормоқда. Бу жараённи юртимиз ёшлари онгига сингдириш, улар билан айни шу мавзуда мулоқотлар олиб бориш, албатта, муҳим. Орамиздан кўпчилик "Стартап нима?" деган саволга ўзида жавоб топа олса керак. "Стартап" ёки "стартап компания" тушунчаси (инглизча, "statr-up") — бу, янги ишга туширилган, ривожланишнинг дастлабки босқичларида юрган ҳамда бозорга аста-секинлик билан кириб бораётган бизнесни англатади.
Шу билан бирга уни чуқур тушуниб у ҳақда мукаммал тасаввур ҳосил қилиш фойдадан xоли бўлмайди. Aйни мавзуда бугун бизнинг институтимиз Ёшлар иттифоқи фаоллари билан ҳамкорликда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт Бошланғич Ташкилоти Кенгаши томонидан фаол талабаларга Стартапнинг моҳиятини янада чуқурроқ тушунтириш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти докторанти Озодов Эъзоз иштирокида махсус семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур тренингда асосий эътибор стартап яратиш учун қилинадиган ишлар, ишни қандай ташкил этиш. Стартап яратишнинг босқичлари. Бугунги кунда бу соҳа учун ажратилаётган грантлар. Жаҳон брендларининг қандай ташкил этилганлигига қаратилди ҳамда меҳмон томонидан бу борада тақдимот ўтказилди.
Тренингда таъкидланганидек, инвестор ғояга маблағ сарфлар экан, муваффақиятли бизнес келажакда келтирадиган фойданинг бир қисмига умид боғлайди. Тескари натижада у ўзи киритган маблағларни йўқотиш хавфида бўлади.
Саводли инвесторлар ҳали бозорда йўқ янги хизмат ёки товарларни таклиф қиладиган лойиҳалар энг кўп фойда келтиришини тушунишади. Шу муносабат билан стартап ўзида бозорда талаб қилинадиган ҳамда фойда келтирадиган маҳсулот ёки хизматларнинг янги концепциясини жамлаши керак.
Шундан сўнг талабалар ҳам ўз ғояларини батафсил сўзлаб беришди ҳамда бу ғояларни стартапга айлантириш, қайси камчиликларини тўлдириш борасида маслаҳатлар олишди. Тадбир сўнгида меҳмонга бугунги тренинг учун миннатдорчилик билдирилиб, махсус эсдалик совғаси тақдим этилди.
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов