Спорт бизни бирлаштиради

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида спортни ривожлантиришга ва ёш спортчиларни Халқаро миқёсда рақобатбардошлигини ошириш, жисмоний салоҳияти юқори, руҳий тетик спортчиларни тайёрлашга катта эътибор кўрсатиб келинмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни иккинчи ташаббуси айнан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шороитлар яратишга йўналтирилган. 

Ҳозирги кунда ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, республикамизда мавжуд барча олий таълим муассасасида спорт билан шуғулланишга барча шарт-шароитлар мавжуд. Ушбу шароитлардан унумли фойдаланиш талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида "Ер ресурсларини бошқариш" факультети жорий йилнинг 23 февралидан факультет декани Ш. Нарбаев ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, факультет ёшлар иттифоқи ташаббуси билан талаба-ёшлар ўртасида “СПОРТ БИЗНИ БИРЛАШТИРАДИ” шиори остида “Декан кубоги” спорт ҳафталиги бошланди.

Кеча ушбу спорт ҳафталигини курслар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.  Ушбу мусобақада факультетимизни иқтидорли, спортга иштиёқи баланд талабалар ўз курслари билан фаол иштирок этди. Мусобақа барча курслар ўртасида ташкил этилганлиги сабабли ўйинлар ўзига хос тарзда шиддатли бўлди. Юқори кайфиятда бўлиб ўтган ушбу мусобақамизда учинчи ўринни 3 курс Геодезия йўналиши, иккинчи ўринни 1 курс Кадастр йўналиши, фахрли биринчи ўринни 4 курс Кадастр йўналиши талабалари эгаллашди.  Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу мусобақа факултетдаги спорт ҳафталигини очилиши десак бўлади. Ҳафта давомида спортни бошқа турлари бўйича ҳам мусобақалар ташкиллаштирилади. Барча ғолиблар ҳафта якунида диплом ва эсдалик учун совғалар билан тақдирланади.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов