Лаборатория хонаси ишга тушди

Маълумки, "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети кафедралари ўқув лабораториялари жойлашган институтнинг Е биноси ўтган ўқув йилининг 2 ярмида капитал таъмирлаш учун вақтинча ёпилган эди. Ҳозирда бу жойда таъмирлаш ишлари якунига етмоқда. Бугунги кунда бинонинг Е-21 хонасида "Тракторлар ва автомобиллар" кафедрасида бажарилаётган AIF 2/16 рақамли “Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланиш, шу жумладан бу жойда ўқув машғулотлари ва семинарлар ўтказиш, тракторлар гидравлик ва электрон тизимлари ўрганиш бўйича вертуал лаборатория ишларини ташкил қилиш мақсадида компьютерлар билан жиҳозланган лаборатория хонаси ишга туширилди. Бу жойда жами 21 дона компьютерлар ўрнатилган бўлиб, улар интернет тармоғига уланган.

 

Компьютер хонасидан электрон кафедра фаолияти билан боғлиқ ишларни ташкил қилишда, кафедрада ишлаб чиқилган дастур асосида "Трактор ва автомобиллар" фанидан курс лойиҳаларини бажаришда, кафедрада ўқитиладиган фанлардан тест назоратлари ўтказишда, талабалар битирув ва мустақил ишлари учун маълумотлар тўплашда ҳам кенг фойдаланиш кўзда тутилган. ҚХМ факультети талабалари ва магистрантлари ушбу хонадан фанлардан мустақил ишларини бажариш учун фойдаланишлари мумкин. 

   Тракторлар ва автомобиллар кафедраси мудири Амонов М.О. ахборот

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов