Ютуқлар бардавом бўлсин

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг иқтидорларини намоён қилиш мақсадида илгари сурилган 5 та мухим ташаббус доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмoқда.  Бугунги кунда талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ўз иқтидорини намоён этишлари учун имконият яратиш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг баркамол шахс бўлиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари учун барча шароитлар мавжуд.

Куни кеча 22 феврал куни Тошкент молия институтининг Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида КУРАШ буйича Ректор кубоги мусобақасида институтимизнинг фаол иқтидорли ташаббускор полвонлари ҳам иштирок этди.  Ушбу мусобақада миллий кураш бўйича "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг 1 босқич талабаларидан 73 кг вазнда (ЕРБ 1/7) Абдурахмонов Шоҳрух 1-ўрин, 100 кг вазнда (ЕРБ 1/11) Тожиев Худойберди 2-ўрин, (ЕРБ 1/8) Улпанов Абдулатиф 3-ўринни  эгалладилар. Биз уларга келажакдаги фаолиятларида ҳам мана шундай зафарлар тилаб, ютуқлари бардавом бўлиши истаб қоламиз.

 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

ТИҚХММИ  матбуот хизмати