“Тарғибот”нинг талантли талабалари тадбирида

Маданий ҳордиқ инсон руҳиятига тетиклик, кайфиятига кўтаринкилик бахш этади. Шундай экан, куй, қўшиқ, рақс ва ўйин -кулги худди шу маънода алоҳида аҳамият ва мазмун касб этади. Асаб ва ғазабни сусайтириб, шод-у хуррамликни кучайтиради. Қувноқлар ва зукколар танловида эътиборли ўринларни эгаллаб таълим муассасамиз нуфузини ошириб келаётган “Тарғибот” терма жамоасининг шоу концерт дастури куни кеча институтимизнинг маданият саройида ташкил этилди.

Тадбирда айниқса, Дилноза Жабборова жозибадор қўшиқларини айтиб рақсга чорлаши барчага бирдек маъқул келди. Шунингдек, институтимизнинг фаол талаба-ёшларидан таркиб топган “TIIAME Bend” ансамбли ўзининг жонли ижроси билан барчани ҳайратга солди ва ҳаммани лол қолдирди десак, муболаға бўлмаса керак. Тадбирни мароқли ва мазмунли ўтишида Жамшид Комилжоновнинг хизматларини  алоҳида эътироф этиш жоиздир.

Концерт дастурида ёшлар орасида машҳур ва манзур бўлиб келаётган “Миллион” ва “Браво” жамоаларининг айрим аъзолари  меҳмон сифатида ташриф буюриб завқ-шавққа тўлишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати