Ижарада яшайдиган талабалар ҳар доим назоратда
Давлатимиз раҳбарининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарорига мувофиқ институтимизда ҳам талабалар билимини назорат қилиш, баҳолаш тизими янги низоми ва яшаш шароитини ўрганиш ишлари ишлаб чиқилмоқда. Институтимизнинг “Електротехника ва мехатроника” кафедраси стажер-ўқитувчиси Мустафоқулов Алимардон ташаббуси билан 5313200-ТТТЕМ таълим йўналиши 113-гуруҳнинг ижарада яшовчи талабалар шароити билан танишиб чиқилди.
Давлатимиз тамонидан мурабийларга кўрсатилган эътибор туфайли, мураббийлар ўз устида янада кўп ишламоқда. Жумладан, ҳар бир талабани мунтазам назорат остига олиб, тартиб интизомни кучайтиришга, уларнинг таълим олиш сифатини мустаҳкамлашга, маънавий бой қилиш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар, музей, тарихий қадамжойлар, мустақиллик даврида қурилган иншоотлар билан яқиндан таништирилмоқда.Талабаларга яратилган шароит билан қизиқиш уларнинг дарс машғулотларининг ўзлаштиришларига бевосита дахлдор экани аён. Талабаларга ўқиш шароитлари кўнгилдагидек яратилгани аниқ. Айни пайтда уларнинг истиқомат қиладиган жойлари қай тарзда эканлигини, кимнинг хонадонида ким билан бирга истиқомат қилишини билиш педагог- мураббийларнинг бурчи ва вазифасидир.
ТИҚХММИ матбуот хизмати