Уч бирлик ҳамкорлиги
Ҳамкорлик концециясининг моҳияти ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, комил инсонни шакллантириб эл-юрт манфаатига хизмат қилдиришдир. Касбга тайёрлаш ана шу мақсад сари интилишдир. 23 апрель куни "Мактаб, маҳалла ва олий ўқув юрти ҳамкорлиги" доирасида Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 33-умумий ўрта таълим таълим мактаби битирувчилари учун касбга йўналтириш мақсадида институтимизда учрашув ташкил этилди. Битирувчилар институтимизда илм олиш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш асносида, институтда жойлашган лаборатория хоналари, кутубхона, маъруза залларини кўздан кечиришди. Институтимиз профессор-ўқитувчиларидан проф. А.Яхшиев, доц. Б.Ўралов, ассистентлар К.Мусаев, Д.Юлчиев, М.Жаҳонов битирувчиларни касбга йўналтириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини бериб ўтдилар.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов