Иш берувчи ташкилотлар  билан танлов ва қўшимча фанлар муҳокамаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3702-сонли қарори, 2020 йил 29 октябрдаги ”Илм- фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтимизда Соҳага оид иш берувчи ташкилотлардан етакчи мутахассисларни ҳамда соҳа вакилларини жалб қилган ҳолда 2021 йилнинг 22-апрель куни бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари ўқув режаларидаги танлов ва қўшимча фанлар муҳокамасига бағишланган семинар ташкил қилинди. Семинарда соҳага оид иш берувчи ташкилотлардан “Миллий электр тармоқлари” АЖ бўлим бошлиғи, “UzKabel” қўшма корхонаси бўлим бошлиғи, ЎзР ФА “Физика-Қуёш” ИИЧБ бўлим бошлиғи, ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти катта илмий ходими, ЎзР ФА Қуёш энергияси халқаро институти бўлим бошлиғи иштирок этдилар.

Семинарда “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедра мудири Д.Қодиров магистратура мутахассисликлари ўқув режаларидаги танлов ва қўшимча фанлар такомиллаштириш мақсадида тайёрлаган тақдимотини намойиш қилди. Тақдимот давомида иш берувчи ташкилот вакиллари танлов фанларини такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар беришди. Айниқса бугунги кунда кафедрада ўтилаётган Анъанавий ва ноанъанавий энергия манбалари, Энергетикада аудит усуллари, Электр станция ва рақамли нимстанция, Электр энергияси истеъмолини назорат қилиниш ва бошқариш, Интеллектуал энергетика фанлари соҳа мутахассислари томонидан юқори баҳоланди. Бундан ташқари энергетика соҳаси учун долзарб муаммоларни ечишга ҳамда малакали кадрлар тайёрлашда муҳим бўлган фанлар бўйича таклифлар берилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати