Мутахассисликга илк қадам

Ташаббускор ёшлар эл-юрт келажаги, уларнинг кўкрагида ёнаётган ўт шунчалик кучлики бу ўтни янада аланга олдира олсак бир мақсадга эриша оламиз. Худди шундай ёшлардан ГМ факультети “Дарё ва сув омборлари гидрологияси” таьлим йўналиши 110 гурухнинг 8 нафар истедодли талабалари хохишига кўра институтнинг Гидрология, Гидравлика лабораториялари ҳамда  Гидротехниклар лабораториясида жойлашган “Тўпаланг” сув омбори (ГЭС) нинг макети билан таништирилди ва сув омбори тўғрисидаги барча маьлумотлар талабалар эьтиборига ҳавола этилди.  Танишув жараёнида талабалар билан савол жавоб ўтказилди ва танлаган соҳалари бўйича етарлича билимга эга эканликларига гувох бўлинди. Сўнги сўз ўрнида талабаларга яхши ўқиб етук мутахассис бўлиш ўз қўлларида эканлиги, фанлардан  аьло бахоларга ўқиш кераклиги бунинг учун институтда барча шароитлар яратилганлиги уқтирилди.  

ТИҚХММИ матбуот хизмати