Қарши шаҳар Оқтепа маҳалласига ташриф
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 20-апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли Фармонининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 - йилнинг 29 - апрел кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йилнинг 20-апрелдаги ПФ-6208-сонли Фармони ижроси тўғрисида”ги 202-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида 2021-йил 20-май куни
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Рўзиқулов ҳамда Гуманитар фанлар кафедраси мудири Ч.Темировалар Қарши шаҳрида жойлашган “Оқ тепа” маҳалла раиси Отабек Абдураззоқович билан ҳамкорликда маҳалла ёшлари билан учрашув ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати