Биритувчиларнинг ҳаяжонли дақиқалари
Институт қошидаги “International House” Тошкент академик лицейда ўқув, таълим-тарбиявий ва маънавий-маърифий жараёнлар жуда аъло даражада ташкил этилган десак муболаға бўлмайди. Чунки бундай ҳолатларни юзага келишининг биринчи сабабларидан бири бу яратилган шарт-шароитлар, иккинчиси эса малакали профессор-ўқитувчилар, бу эса академик лицейда яхши йўлга қўйилган. Энг асосий яна бир сабабларидан бири лицейга ёш, жонкуяр, ташкилотчи, ишбилармон ва ҳар бир соҳада уддабурон раҳбар раҳбарлик қилаётганидир. Ҳар бир ўқитувчи ва ҳар бир ўқувчи бундай шароитларда ўқишни шу билан бирга ўқитувчилар ишлашни орзу қилади десак адашмаймиз. Ҳозирги кунда Тиллаев Алишер раҳбарлигида барча ишлар қаторида ҳорижий ОТМлар ва бир қанча профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар билан Меморандум қилинган бўлиб, улар билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда.
Ютуқлар ва барча олиб борилаётган ишлар ОТМ ва ТИҚХММИ, ҳорижий сайтларда ёритилиб келинмоқда. Бу эса келажакда ўқувчиларни ОТМни танлаш ҳуқуқларини беради ва улардан юқори билимга ва кучли интилишга чақиради. Бугунги кунда эса 2020-2021 ўқув йилининг биритувчиларига Давлат Аттестация Комиссияси томонидан “Она тили ва адабиёти”, “Математика”, “Жаҳон тарихи”, “Ўзбекитон тарихи”, “Инглиз тили” ва “Физика” фанларидан 2021 йилнинг 17 майидан 25 майигача Якуний имтиҳонлар бошланди. Якуний имтиҳонларга институт “Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедра мудири п.ф.д.,профессор З.Исмаилова ДАК раиси этиб белгиланган бўлиб, улар томонидан имтиҳон жараёнлари кузатилиб талаб даражасида ўтказилиб келинмоқда. Бу бевосита институт билан ҳам ҳамкорлик ишларини яхши ташкил этиш учун ўз ҳиссасини қўшади ва битирувчиларимизни институтга киришга йўналтириш ишларини ҳам бир вақтнинг ўзида тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам олиб боришга имкон беради.
ТИҚХММИ матбуот хизмати