Ўзбекистон кутубхоначилари куни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот - кутубхона хизматини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида 21 май - Ўзбекистон кутубхоначилари куни этиб белгиланди. Шу муносабат билан бугун Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини, шу жумладан миллий қадриятлар ва жаҳон маданияти, амалий ва фундаментал билимлардан баҳраманд бўлишини таъминлашга қўшаётган ҳиссалари, кутубхонада сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига ахборот-ресурс маркази фаолиятини янада яхшилаш борасидаги вазифаларни бажаришда ўз меҳнатини аямаётган бир гуруҳ АРМ ҳодимлари байрам муносабати билан институт раҳбарияти ҳамда институт касаба уюшмаси томонидан тақдирландилар.

Биз АРМ ҳодимларига соғлиқ ва омонлик тилаймиз. Устозлар ва талабаларнинг илм соҳасида эришаётган муваффақиятларида сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз. Шу боис, мана шундай қувончли кунда, институт жамоаси номидан Сизга юксак ҳурмат-эҳтиромимиз, эзгу тилакларимизни билдириб, чин дилдан таъзим қиламиз. Эсдалик совғалари ва табрикномалар Институтимиз биринчи проректори Мирзаев Баходир Суюнович томонидан топширилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати