«Кластерда амалиёт» - амалиётнинг истиқболли усули
Ҳозирги кунда Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида кластер усулининг кенг жорий этилаётганлиги муваффақиятлар омили ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ТИҚХММИ «Гидромелиорация» факультети «Сув хўжалиги ва мелиорация» таълим йўналиши 3 - босқич талабалари «Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Д.Юлчиев раҳбарлигида ўқув жараёнида олган назарий билимларини амалиётда янада мустаҳкамлаш мақсадида, ТИҚХММИ ва Сирдарё вилояти «Бек cлустер» МЧЖ қўшма корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига ҳамда институт ректорининг 2019 йил 12 июлдаги 836/т - сонли буйруғига асосан «Бек cлустер» МЧЖ қўшма корхонаси тасарруфидаги «Мирзаобод универсал траде cлустер» масъулияти чекланган жамиятининг Ирригация ва мелиорация бўлимига ишлаб чиқариш амалиётини ўташни бошлашди.
Амалиёт давомида талабалар корхонада мавжуд суғориш тизимлари, Туркия ва Хитой технологияси асосида қурилган томчилатиб суғориш иншоотлари ҳамда уларнинг ишлаш принциплари, шунингдек, давлат дастури асосида қурилаётган сув хўжалиги объектлари, суғориш ишлари билан яқиндан танишиш ҳамда мукаммал ўрганиш имкониятига эга бўладилар.
«Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Д.Юлчиев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов