Давлат раҳбари эътирофидаги устозлар

Заҳмат чекмагунча раҳмат эшитилмас. Халқимизнинг ушбу нақли теран моҳиятга эга. Узоқ йиллар Ватанимизга хизмат қилиб, халқимизнинг катта ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлган инсонлар анчагинадир. Улар мамлакатимизнинг тараққиётига ўзларининг салоҳияти нуқтаи назаридан катта ҳисса қўшганлардир. Улардан бир гуруҳ фидоий инсонлар рўйхати тузилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шахсан топшириқларига биноан, уларни соғликларини тиклаш ва рағбатлантириш мақсадида,  Жиззах вилояти Зомин туманида янгидан бунёд этилган “НКМК санаторийси”да дам олишлари учун бепул йўлланмалар берилди. Ушбу санатория бугунги кун замон стандартларига тўла жавоб берадиган сиҳатгоҳлардандир.

Президентимиз эътирофидаги инсонлар қаторида бизнинг институтимиздан “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети профессори Муҳайё Шоумарова, “Автосарой” бошлиғи Қурбон Зиётов, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаштириш” факультети доценти Наил Усмановлар ҳам борлиги жуда қувонарлидир. Уларни Давлат раҳбарининг ушбу улуғ эътирофи билан қутлаймиз.

Институт Касаба уюшмаси қўмитаси Ф.Ирисов  ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов