Аёл қудрати ва матонати мавзуида
2021 йил 20 август куни ГИМ факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси мудири, институт Хотин-қизлар кенгаши аъзоси т.ф.д. Ш.М. Ўлжаева “Ўзбекистон тарихи” каналининг “Ибтидо” дастурида “Тарихда аёлларнинг ўрни ва роли, ибтидоси ва тараққиёти” мавзусида ташкил этилган кўрсатувда иштирок этди. Тарихдан маълумки, юртимизда аёлларга муносабат тарихи ибратлидир. Саклар маликаси Зарина, массагетлар маликаси Тўмарис каби, Салавкийлар маликаси Спитаменнинг қизи Апама, Бухорхудотлардан бўлган, Бухорони 680-695 йилларда бошқарган Хотун подшоҳ, Амир Темурнинг онаси Такина Хотун, опалари Қутлуғ Туркон тоғо, аёли Сароймулкхоним, Туман оғо, келинлари Хонзода бегим. Милкат оғо, Гавҳаршодбегим ва бошқа жуда кўплаб аёлларимиз давлат ва жамият ҳаётида катта рол ўйнаганлар. Ш.М. Ўлжаева тарихда аёлларнинг ўрни ва ролини, ибтидосини таҳлил қилар экан, албатта мустақиллик даврида аёлларга бўлган муносабатнинг яна-да кучайгани, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати