Навбатдаги кўчма машғулот дарси
Ёшларимизнинг миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши учун таълим-тарбия соҳасида улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Прездентимиз Шавкат Мирзиёев айтганидай, «Инноватсиён ғоя ва технологиялар асосида ёшларнинг мақсад ва вазифалари, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини, обрў-эътиборини оширишга алоҳида қаратайлик». Шу мақсадда «Ер ресурсларини бошқариш» факультети 3 курс 308 - гуруҳ талабаларига «Фотограмметрия ва ерни масофадан зондлаш» фанидан кўчма амалиёт дарси ташкил этилди. Кўчма амалиёт дарси «Гранд капитал қурилиш» корхонасида ўтказилди. Талабалар у ерда ҳозирги кунда Республикамизда қурилаётган замонавий бино иншоотлар кўргазмаси билан танишдилар. Талабаларимизга ўқиш-ўрганиш, доимий изланиш, илм-фанга, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаш доимо ҳамроҳимиз бўлсин.
«Геодезия ва геоинформатика» кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов