“Юксак эътиқод-маънавий юксалиш демакдир!”
ТИҚХММИ маърузалар залида 2019 йил 23 сентябрь куни соат 14:00да Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун “Ўзбекистон-миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди. Тадбирда Юнусобод тумани Камолиддин Ориф ал-Бухорий жомеъ масжиди имом ноиби Қобил қори Тошпўлатов, Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси "Терроризм ва экстремизмга қарши кураш" бўлими катта тезкор вакили Файзулло Сайдалиев ва Ўзбекистон халқаро Ислом академияси “Ислом тарихи ва манбашунослиги” кафедраси ўқитувчиси Зиёдулла Зийнатуллаевлар иштирок этишди. Тадбирни СХТЭ ва Б факультети декани кириш сўзи билан очиб берди. Иштирокчилар мавзу доирасида маърузалар, ҳаётий тажриба ва ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Маърифий учрашув қизғин савол-жавоблар ва муҳокамалар асосида ўтди.
СХТЭ ва Б факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов