Сув – ҳаёт манбаи

Табиатда яратилган барча неъматлар жуда мукаммалдир. Айниқса сув! Биз кундалик ҳаётимизда эркин, муаммосиз ишлатаётган бу неъмат - ажойиб бир мўжиза десак муболаға бўлмайди. Бу неъматдан ҳар соҳада тежамли фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳар биримизнинг асосий вазифамиздир.  Бугун институтимизнинг “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Маматалиев Адҳам Боймирзаевич 3 босқич талабаларига “Суғориш тармоқларининг ҳисобий сув сарфлари. Суғориш тармоқларида сув исрофгарчилиги ва унга қарши кураш” мавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Фарход Қўзиев, Гидрология ва гидрогеология кафедра мудири Дилшод Назаралиев, Ирригация ва мелиорация кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда институт Ўқув-услубий бошқармаси ҳодимлари иштирок этишди. Маърузани бошида ўқитувчи талабаларга: суғориш тармоқларидаги сув сарфларининг турлари ҳақида тушунчалар бериш билан бошлади. Ҳар бир режа бўйича босқичма-босқич маълумотлар бериб ўтди. Маърузада  талабалар ва маърузачи ўзаро фикр-алмашиниб, савол-жавоб тарзида, қизиқарли ҳамда фаолликда ўтказилди. Ўқитувчи талабаларга “Сув исрофгарчилигига қарши қўлланиладиган тадбирларнинг самарадорлиги” жадвалини ўрганиб, англаб келишлари  вазифа қилиб берилди.