Двигателларнинг таъминлаш тизими, умумий тузилиши ва ишлаши
Қишлоқ хўжалигини меҳанизациядаш факультети “Трактор ва автомобиллар” кафедраси доценти Қўзиев Улуғбек Таджиевич 3 босқич талабаларига “Автотрактор двигателларининг таъминлаш тизими турлари ва ростлагичлари” мавзусида Очиқ маъруза машғулоти ўтди. Маърузада Қарши давлат муҳандислик институти доценти Элмурод Эшдавлатов, Аграр давлат Университети ўқитувчиси Дилшод Омонов ҳамда Трактор ва автомобиллар, Машиналардан фойдаланиш, Электротехнологиялар ва электр жаҳозларидан фойдаланиш кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Маърузачи талбаларга аввало “Таъминлаш тизими вазифаси”-ҳақида қуйидагича тушинча берди: Двигател цилиндрларига ҳаво ва ёнилғини тозалаб алоҳида-алоҳида ёки аралашма шаклида керакли миқдорда етказиб бериш учун хизмат қилади. Шундан сўнг, Двигателда ишлатилаётган ёнилғи турига қараб таъминлаш тизими тузилиши ва ишлаши турлича бўлишини тушинтириб ўтди:
- дизел ёнилғисида ишлайдиган двигателлар;
- анъанавий таъминлаш тизими;
- инжекторли таъминлаш тизими;
- бензинда ишлайдиган двигателлар;
- карбюраторли таъминлаш тизими;
- инжекторли таъминлаш тизими;
- газда ишлайдиган двигателлар;
- суюлтирилган газда ишлайдиган двигателлар таъминлаш тизими;
- сиқилган газда ишлайдиган двигателлар таъминлаш тизими.
Маъруза сўнгида талабаларга “Двигателларнинг таъминлаш тизими” ҳақида саволлар берилди ва ўқитувчи фаол иштирок этган талабаларни баҳолаб борди.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти