Ўт ўчириш воситаларини ўрганиш

Ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш ишида фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, муҳандис-техник ҳодимларни, ишчи ва хизматчиларни бу ишга кенг жалб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашга ва ёнғин пайтида тўғри ҳаракат қилишга ўқитиш мухим вазифа ҳисобланади. Шу мавзуда бугун 24 ноябр биринчи жуфтликда Хаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси ўқитувчиси Мирхасилова Зулфия Кочкаровна Очиқ маъруза машғулотини ўтказди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Ўқитувчи талабаларга: ёнғин ўчириш воситалари, уларнинг турлари, улардан фойдаланиш усуллари ҳақида тушинчалар берди. Талабалар ўт ўчириш воситалари билан “жонли тарзда” танишиб чиқдилар.

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти