Галдаги очиқ дарс

«Электротехник материаллари» фанидан доцент в.б.  Р.Ф.Юнусовнинг «Классификация и основные свойства проводниковых материалов» мавзусидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети «Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» таълим йўналиши 2 - курс 203 - гуруҳ талабаларига рус тилида очиқ дарс ўтказилди. Маърузада ўтказгичларнинг таърифи, бажарилиш материаллари, турлари, хусусиятлари, таснифланиши, электр энергетика ва агросаноат мажмуи соҳаларида қўлланилиш кўринишлари, афзалликлари ва камчиликлари ва бошқа қўшимча маълумотлар келтирилди, тушунтирилди ва таҳлил қилинди. Электр ўтказгичларни танлашда уларнинг кўрсаткичларини ҳисоблаш учун керакли формулалари келтирилди. Электр ускуна ва воситаларда (мотор, трансформатор, ишга тушириш, ҳимоялаш воситалар, турли аппаратлар)нинг қисмларида ўтказгичларнинг қўлланилиши слайд ва видеофильмларда кўрсатилди. Электр ўтказгичларни ишлаб чиқариш корхоналари ва технологиялари ҳақида маълумот ва тушунчалар берилди. Мазкур тадбирда «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов