“Энергетиклар куни” га бағишланди
2018 йил 22-декабр куни “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси таклифига кўра, “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори Юлдаш Юсупбеков ва “Ўзбекэнего” АЖ га қарашли Марказий магистрал электр тармоқлари корхонаси линия хизматлари бошлиғи Алишер Асановларнинг “Энергетиклар куни” муносабати билан “Ўзбекистонда энергетиканинг ривожланиши” мавзусидаги муаммоли маърузаси ҚСХЭТ факультети профессор-ўқитувчилари ва ҚХЭА таълим йўналиши 2-босқич 201-202-202 (а) - гуруҳ талабалари иштирокида В - бино, 6-Зал, соат 11:30да бўлиб ўтди. Тадбирни очиб бериш учун “ЭТваЭЖФ” кафедраси мудири А.Бердишев, "Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети декани т.ф.д. профессор А.Исоқовга сўз берди.
ҚСХЭТ факультети декани А.Исақов 22-декабр “Энергетиклар куни” нима учун айнан 22-декабр куни нишонланиши тўғрисида айтиб ўтди ва шу муносабат билан барча устоз ва мураббийларни ҳамда шу соҳада ишлаб келаётган мутахассисларни табриклади. Шундан кейин “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори Юлдаш Юсупбековга сўз берилди. Ю.Юсупбеков сўзга чиқиб, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда энергетиканинг ривожланиши бўйича Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан бир қанча Қарор ва лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги ва бу лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтди. Бундан ташқари электр энергиясига бўлган талаб жадаллик билан ортиб бормоқда, айниқса буни қишлоқ ва сув хўжалиги объектларида, ишлаб чиқариш корхоналарида сезиларли ўзгаришларнинг бўлаётганлигини ҳеч ким инкор этмайди дея таъкидлаб ўтди.
Сўнгра сўз “Ўзбекэнерго” АЖга қарашли Марказий магистрал электр тармоқлари корхонаси линия хизматлари бошлиғи Алишер Асановга сўз берилди. А.Асанов Ўзбекистондаги ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ва уларни истеъмолчиларга сифатли етказиб берилиши тўғрисида барча тингловчиларга маъруза қилди. Маърузадан сўнг профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан маърузачиларга Ўзбекистонда энергетикани янада ривожлантириш бўйича нима ишлар қилинаётганлиги тўғрисида саволлар берилди, тегишли жавоблар олинди. Бундан ташқари 2-босқич иқтидорли талабалари ишлаб чиқилган лойиҳалари ва лаборатория қурилмалари ҳамда макетлари билан иштирок этишди. Жумладан, 202(а)-гуруҳ талабаси Нозимжон Шоазизов томонидан ғоялаштирилаётган “Шамол энергиясидан фойдаланиб, ёқилғини тежаш” бўйича ўз лойиҳаси билан чиқиб қисқача маъруза қилиб ўтди. Ю.Юсупбеков барча иқтидорли талабаларни, мазмундор китоблар билан табриклади. Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, факультет декани А.Исақов ҳам, кафедрамиз профессори А.Раджабов ва доцент М.Ибрагимовни 22-декабрь куни билан факультет номидан эсдалик совғалари билан қутлади!
"Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти" факультети Маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.О.Бердиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов