Интернетда педагогнинг шахсий кабинети
2020-йил 22-23 -январ кунлари соат 15-00 дан 17-00 гача "Ахборот тизимларини жорий этиш" бўлими томонидан "Staff.tiiame.uz-ўқитувчилар учун очилган шахсий кабинети" мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда институт кафедралари ўқитувчилари ва ходимлари қатнашдилар. Улар "Ахборот тизимларини жорий этиш" бўлими бошлиғи И. Бозаров томонидан аниқ ва тушунарли тарзда қилинган маърузани тинглаб, "Ўқитувчининг шахсий кабинети яъни Staff.tiiame.uz" ҳақида тўла маълумотга эга бўлдилар.
“Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси докторанти Х.Туйчиев, "Геодезия ва Геоинформатика" кафедраси стажёр-ўқитувчиси Н.Миржалоловларнинг маъруза юзасидан берган саволларига асосли жавоблар берилди. Семинар қизғин, савол-жавобларга бой йўсинда ўтди.
Ахборот тизимларини жорий этиш муҳандис-дастурчиси Н.Мирханова ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов