Спорт ва соғломлашиш завқи

2021 йил 20 февраль куни институтимизда ҳар шанба “Спорт ва соғломлаштириш” куни доирасида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасининг барча профессор-ўқитувчилари ишдан бўш вақтларини унумли ва мазмунли ўтказиш мақсадида институтимизнинг спорт залида ўзаро спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақасини ташкил этишди. Унда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасининг барча профессор-ўқитувчилари иштирок этишиб, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича ўзаро беллашишди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган курашларда профессор-ўқитувчилар ўзларини нафақат жисмоний, шунингдек, ақлий жиҳатдан ҳам фаолликларини намойиш этишди ва мусобақа энг қизиқарли ва шиддатга бой тарзда ўтказилди. Мусобақа якунида шашка бўйича кафедрамизнинг доценти Ш.Ходжимухаммедова, шахмат бўйича эса кафедра доценти А.Бабажоновлар ғолиб бўлиб, ёш професор-ўқитувчиларга ўрнак бўлдилар.

 

 

 ТИҚХММИ матбуот хизмати