Пазандалик - арзандалик

Маънавиятнинг қиймати унга ёндашувнинг манфаатли экани билан боғлиқ. Чунки маърифатли инсон маънавиятли бўлиши табии. Билим олишга ташна инсоннинг истиқболи порлоқ, толейи юксак бўлади. Юрт истиқболи, мамлакат тараққиётига манфаат етказувчи, интеллектуал салоҳиятли баркамол авлод билан учинчи ренессансга дадил қадам қўйиш мумкин. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг мазмун-моҳияти ҳам худди ана шу ғоявий мақсадга йўналтирилган. “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” нинг 5-йўналиши:

Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутиш ижросини таъминлаш мақсадида 2021-йил 25-феврал куни “Олий математика” кафедраси аёл ўқитувчилари Н. Сафарбайева М. Хидоятова Х. Камилова Д. Сапарбайевалар ЙРБ факултет талаба қизларимизга 3-Талабалар турар жойидаги қизлар ўртасида "Пазандачилик бўйича маҳорат дарси" ўтказилди. Суҳбат давомида қизларимиз ўзларига фойдали маълумот ва кўникмаларга эга бўлди. Касб-ҳунарли инсон алсо хор бўлмас. Пазанда келин арзанда келин бўлишини билиш ва амал қилиш муҳим. Бундай йўсиндаги тадбирларнинг тизимли ва манзилли ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Таълим ва ахлоқий маданият побасталиги юксак маданият белгиси.

ТИҚХММИ матбуот хизмати