Педагогика фанидан Талабалар Республика фан олимпиадасининг 1-босқичи якунлари бўйича маълумот

Республика Олимпиадасини ўтказиш кафедранинг долзарб ва масъулиятли масалаларидан эканлигини ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” вазифаларини бажаришда бу масалага кенг эътибор берилаётганлигини инобатга олиб, “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси 2019 йил 23 март куни бўлиб ўтган “Педагогика” фани бўйича 1-босқич олимпиада натижаларини маълум қилди. 1-босқич олимпиадасида институтнинг Касб таълими (Сув хўжалиги ва мелиорация; Ер тузиш ва ер кадастри, Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш, Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш) бакалавриат йўналишларидан 12 нафар талабалари иштирок этишди. Республика Олимпиадасини юқори савияда  “Низом” талаблари асосида ўтказиш талаб даражасида амалга оширилди. “Педагогика” фанидан олимпиада 1-босқич натижаларига асосан Касб таълими (Сув хўжалиги ва мелиорация) бакалавриат таълим йўналиши 2-курс 18-гуруҳ талабаси Имомалиева Соҳиба  Олимжон қизи 348 балл натижа билан биринчи, Касб таълими (Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш) бакалавриат йўналиши 3 курс 4-гуруҳ талабаси Ахмедов Маъмур 326 балл натижа билан 2-ўринни, Касб таълими (Ер тузиш ва ер кадастри) бакалавриат йўналиши 3 курс 10-гуруҳ талабаси Сафарова Дилдора 314 балл билан 3-ўринни эгаллади.

Кафедра мудири З.Исмиалова​