Ҳамкор ташкилот етакчиларини битирувчиларимиз билан учрашуви
Олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи ёшларни ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишларидаги асосий омиллардан бири. Шу муносабат билан “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг ташаббуси билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Узкабел”, ҳамда “Халқаро Физика Қуёш Институти” корхоналари ҳамкорлигида “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факултетининг 5310200 – Электр энергетикаси (Сув хўжалигида) таълим йўналиши 2020-2021 ўқув йили битирувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга “Электр энергиясини узатишдаги технологик шартларни таҳлил қилиш” бўлим бошлиғи С.Л.Ешонқулов ва “Электр энергияси ҳисоб режимини автоматлаштириш” бўлим бошлиғи Б.Р.Алимовлар битирувчи талабалар билан суҳбатлашди.
Ушбу таълим йўналишида таълим олаётган талаба-ёшлари ўқиш давридаёқ тизимдаги корхона ва ташкилотларда амалиёт ўтаб, касб кўникмасига эга бўлмоқда. Кейинги йилларда анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур ярмарка ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, корхона – таълим муассасаси – битирувчи ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Битирувчилар таклиф этилаётган иш ўринлари, корхоналар фаолияти билан танишди. Корхоналардан келган масъуллар томонидан талабаларни ушбу корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирдилар. Талабалар битиргандан кейин ишга жойлашиш учун корхоналар томонидан берилган сўровномаларида иштирок этишди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтарди.
Суҳбат жараёнида иш берувчи талабаларни таклиф қилинаётган иш жойи, меҳнат ва маиший шароитлари, лавозими, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ҳамда мутахассисга қўйиладиган асосий касбий талаблар билан таништирди. Иш берувчилар ўзига муносиб кадрни танлаганда, қўшимча хорижий тилларни билиш қобилияти, ахборот-технологиялардан тўғри фойдалана олиши, компютер дастурлари ҳамда мутахассислиги бўйича чуқур билимга эга бўлган кадрларни яхши иш лавозимларига таклиф этишларини айтиб ўтишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати