Дарё оқизиқлари ҳақида очиқ дарс
2019-йилнинг 24-апрел санасида «Қуруқлик гидрологияси» фанидан «Гидрология ва гидрогеология» кафедраси мудири доцент Назаралиев Дилшод Валижонович раҳбарлигида «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультетининг 106-гуруҳ талабалари учун очиқ дарс ташкил этилди.
Очиқ дарс «Дарё оқизиқлари» мавзусида олиб борилди. Дарс бошлангандан сўнг ўқитувчи Д. Назаралиев мавзу юзасидан тайёрланган тарқатма материалларни талабаларга тарқатиб, янги мавзунинг асосий қисмини очиб бердилар. Сўнгра анъанавий маърузалардан четлашган ҳолда, галдаги мавзу ўқитувчи томонидан ҳаётий мисоллар ҳамда ўхшатишлар ёрдамида қизиқарли тарзда тушунтирилди. Жумладан, ҳозирги кунда юз бераётган Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах вилоятларидаги сел, сув тошқин оқимлари мавзуга боғлиқ равишда тушинтириб берди. Қолаверса, дарс давомида юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларни раҳбарликка тайёрлаш бош мақсадларимиздан биридир!» - деган фикрларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Очиқ дарсни «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультети декани Муқимов Зариф Мажлисович ҳамда «Таълим сифати» бўлими ходими Фаррух Каттақуловлар кузатиб боришди. Якунда эса янги отилган мавзу юзасидан талабалар «БЛИЦ САВОЛЛАР»га жавоб бердилар.
Кузатувчилар дарс сонгида оқитувчи томонидан қолланилган замонавий педтехнологиялар ҳамда инновацион ёндашувларга озларининг ижобий фикрларини билдириб отишди. Биз талабалар ҳам ушбу дарсга пухта тайёргарлик корган устозимизга гуруҳ номидан оз миннатдорчилигимизни билдириб, келгусида бундай мазмундор ОЧИҚ ДАРСлар янада копроқ отказилишини сораб қоламиз.
«СХТE ва Б» факультети 106-гуруҳ талабаси Ҳасан Ҳабибов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов