“Гидравлика” фани бўйича Республика талабалар фан олимпиадасининг 2-босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2909-сон қарори белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2019 йил 5-апрелдаги “Олий таълим муассасалари талабалари Республика фан олимпиадасини ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 314-сонли буйруғига асосан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий универститетида 2019 йил 13-14 май кунлари “Гидравлика” фани бўйича Республика талабалар фан олимпиадасининг 2-босқичи бўлиб ўтди.
Қизғин ва бахс мунозараларга бой тарзда ўтган гидравлика билимдонлари беллашувида институтимизнинг “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши III босқич 304-гуруҳ талабаси Жалолов Фазлиддин Эркин ўғли ўзининг фан соҳасидаги билимлари бошқа иштироқчиларга нисбатан юқорилигини исботлаб фахрли I ўрин соҳиби бўлди ва институтимизда Гидравлика фанини ўқитишнинг салоҳияти нақадар юқори эканлигини яна бир карра исботлади.
Институт матбуоти котиби Раҳимбой Жуманиёзов