Футбол жамоасига муносиб рағбат
2019 йил 19 мартда Президентимиз томонидан ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббус қабул қилинди. Бунда биноан, институтда талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтқазишни таъминлаш бўйича олиб борилаётган тадбирлардан асосий мақсадлар ижтимоий муҳитнинг мувозанатини таъминлаш, талабаларни ватанпарварлик ва ўз халқига муҳаббат руҳида тарбиялаш, мамалакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини яхши тушуниб етадиган ва фанларини чуқур ўрганиш масалаларига қаратилганлиги, бир сўз билан айтганда, юқори малакали ва комил инсон талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш асосий мақсад қилиб қўйилган. Институтимизда учунчи ташаббус доираси Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида “Ирригатор” футбол жамоасига махсус спорт кийимлари институтимиз ректори томонидан тақдим этилди.
Институт касаба уюшмаси қўмитаси мутахассиси Сарвиноз Холова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов