Сенатор билан учрашув

Талабаларнинг замон билан ҳамнафаслиги ва турли билимларга эга бўлиши, ижтимоий – сиёсий жараёндан бохабар бўлиши давр талабидир. Мустақил давлатимизнинг миллий ғоя ва мафкурасини оғишмасдан амалга оширишни режалаштирган тўртта партиянинг ўз ҳаракат дастури борлиги ҳам маълум. 
Улар ичида Ўзбекистон Халқ демократик партияси тўнғич партия сифатида мамлакатимизнинг ривожланиши ҳамда беш йилга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишдаги ўз позицияси алоҳида моҳиятга молик. 
“Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнида ҳар жума куни ташкил этиладиган ижодий мулоқотлар талабалар онги ва тафаккури ҳамда дунёқарашини ўстиришга хизмат қилаётгани, шубҳасиз. Худди шу мақсадда ташкил этилган навбатдаги ижодий мулоқотда Ўзбекистон халқ демократик партияси фракцияси вакили, Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси сенати аъзоси Варисова Мақсуда Азизовна билан қизғин давра суҳбати уюштирилди. 
“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети 1-2-3 босқич талабалари, факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда факультет декани Муқимов Зарип Мажлисович,  декан ўринбосари Турдиев Жамшид Рашидовичлар иштирок этишди.
Бугунги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган сиёсатнинг зарурияти, уни амалга оширишдаги масъулият, талаба ва педагоглар мажбурияти хусусида ўз мулоҳазаларини билдирди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан сенаторга мурожаат қилишди. Улар эса барча саволларга атрофлича тўлиқ жавоб бериб ўтдилар.
Тадбир якунида институт ректорининг ҳамда “Нотиқлик санъати академияси” таълим муассасаси директорининг “Фахрий ёрлиғ”и ва факультетнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Таълим ва тарбия жараёнидан кўзланган асосий мақсад унинг сифати ва самараси, натижадорлиги билан қизиқиш эканлигини Мақсуда Варисова алоҳида уқтириб ўтди. Иқтидорли талабалардан Мафтунахоннинг мазмундор шеъри ҳам даврага айрича руҳ бахш этди.

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов, “СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиевлар ахбороти
Институт матбуот котиби Рахимбой Жуманиёзов