Aндижонда «Ёшлар форуми Aндижон 2021» фестивали ўтказилди
Жорий йилнинг 20-22 май кунлари Aндижонда «Ёшлар форуми Aндижон 2021» фестивали ўтказилди. Aндижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган форумнинг асосий мақсади вилоят мактаб битирувчилари ҳамда 30 ёшгача бўлган ишсиз ҳамда уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ҳунарга ўргатиш бўйича Aндижон тажрибасини кенг оммага тарғиб этиш намоён қилинди.
Фестивалнинг иккинчи куни меҳмонлар Aндижон шаҳридаги ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи негизидаги ташкил этилган “Aҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази”га ташриф буюрдилар. Бу ерда имтиёзли кредит олиб фаолиятини йўлга қўйган уюшмаган ёшлар билан, ёш спортчилар томонидан кўргазма ташкил қилинди. Бундан ташқари форум иштирокчилари Aндижон шаҳридаги ИТ-парк фаолияти билан танишиб, бу ерда робототехника бўйича республика мусобақасида иштирок этишди. Форум иштирокчилари ўртасида“Ёшлар форуми” ёшлар ҳаёти видео роликлар танлови ва яна 14 нафар иштирокчилар билан “Кибер спорт” мусобақаси ўтказилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Aндижон шаҳрининг Регистон майдонида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган ярмаркада бўлишди. Унда мактаб битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таништирилди. Фестивалнинг сўнги куни Aндижон шаҳри марказида форум якунига бағишланган галаконцерт ўтказилди. Унда Aндижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Aбдураҳмонов ҳамда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев иштирок этди.
Турли соҳаларда ўз иқтидорларини намойиш етаётган ёшлар тақдирланди ва “Aндижон оқшомлари” шоу-концерт дастури намойиш этилди. ТИҚХММИ Қарши филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг фаол аъзоси СХМ йўналиши 2-босқич талабаси Норов Ёрқин ҳам ушбу форумда фаол иштирок этиб қайтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати