“Сўнги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки рухда ташкил қилинди

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Оққурғон кўчаси 34-уйда жойлашган Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида 2020/2021 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнги қўнғироқ” тадбирларини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида эрталаб соат 07:30да тадбирни ўтказишга бириктирилган масъуллар институтнинг Молия-иқтисод ишлари бўйича проректори Хасанов Бахтиёр Уришович ва институт ҳузуридаги тармоқ маркази директори Бекмирзаев Ғулом Ташпулатовичлар етиб боришиб мактаб раҳбари ва жамоа аъзолари ҳамда Мирзо Улуғбек тумани Ёшлар ва ижтимоий масалалар бўйича хоким ўринбосари билан учрашдилар.

Учрашув давомида маълум бўлдики, бу йил мактабни 114 нафар ўғил-қизлар битираётгани ва улардан 18 нафар битирувчилар ҳозирда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганлиги ҳамда бир нафари 3 та чет эл олий талим муассалари грант асосида ўқиш учун таклифнома олганлиги маълум бўлди. Мактаб жамоасини бу эришган муваффақиятлари билан табриклаб, тадбирни кўтаринки кайфиятда ташкил этиш бўйича маслахатлашиб олинди. Тадбир соат 8:30 давлатимиз гимни садолари билан бошланди. Тадбирни президент администрацияси вакили Абдурашид Журабоев очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбир охирида муваффақиятга эришган битирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишдилар. Тадбир сўнгида масъуллар томонидан битирувчи ёшларни 2021-2022 ўқув йили учун институтга бўладиган қабул жараёнига тарғибот ишлари олиб борилди ва битирувчилар ҳамда мактаб жамоаси билан эсдалик расмларга тушдилар.

 

  ТИҚХММИ матбуот хизмати