Ирригация институтига бириктирилган мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди
Бугун мамлакатимиз барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўзгача шукуҳда бошланди. Боиси, республикамиз бўйича 438 минг нафарга яқин ўқувчи-ёшларимиз бугун етуклик шаҳодатномасини қўлга киритишмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 24 майдаги 02-1771-сонли топшириғига биноан жорий йил 25 май куни мамалакатимиздаги барча мактабларида «Сўнги қўнғироқ» тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, битирувчиларга «Оқ йўл» тилаш тадбирларини юқори даражада ташкил этиш белгилаб берилди.
Мактаб битирувчиларининг ана шундай қувончли онларига шерик бўлиш, уларниг қалбларига янада қувонч улашиш мақсадида, бугун Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) раҳбарияти жамоаси ҳам ректор Ўктам Умурзаков бошчилигида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган, институтга бириктирилган 64, 50, 18 ҳамда гуманитар йўналишдаги мактабларда ўтказилган тадбирларда иштирок этишди. Институт ва мактаб ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида мазкур таълим муассасаси битирувчиларини ҳаётларининг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётгани ва «Сўнги қўнғироқ» билан муборакбод этишиб Муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимиз битирувчиларига йўлланган табригини ўқиб эшиттиришди.
Уларга келгуси ҳаётларида олдиларига қўйган мақсадларига эришиши, олий ўқув юртига кирадими, бирор касб эгаси бўладими, юртимиз тараққиёти, унинг ривожи, эртанги куни учун керакли инсонлар бўлиб етишишларида омадлар тилашди. Сув хўжалиги ва муҳандислик йўналишлари бўйича келгусида ўқишни давом эттирмоқчи бўлган ўғил-қизларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ўқишга таклиф этишди. Мактаблардаги «Сўнги қўнғироқ» тадбирлари ўйин-кулгуга бой ҳамда қизғин тарзда давом этди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати