Хайр, мактаб – салом, олийгоҳ

Жорий йилнинг 25 май куни Қарши шаҳар 4-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказилди. Тадбирда ТИҚХММИ Қарши филиали директори З.Муқимов, Чақар МФЙ раиси, маҳалла инспекторлари иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларига Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Халқ таълими тизимида ҳам катта ислоҳотлар даври бошланганлиги, сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан 5 та муҳим ташаббус асосида ёшларни қизиқишлари ва истеъдодини намойиш этиш, жисмоний чиниқтириш, компьютер саводхонлигини ошириш, уларни маънавиятини юксалтириш ва иш билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир доирасида 2020-2021 ўқув йилида фан олимпиадалари, кўрик танлов ва спорт мусобақаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди. Шунингдек, 11-синф битирувчилари, уларнинг ота-оналари ва педагоглар ўзларининг самимий тилакларини билдиришдилар.

 

Матбуот хизмати раҳбари Фаррух Нажимов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати