Муваффақиятли ҳимоялар
22 июнь куни “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедрасида 2018/2019 - ўқув йилининг ўқув жараёни графигига асосан “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультети 5430200-«Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» таълим йўналиши битирувчи талабалари битирув малакавий ишларининг ҳимояси ўтказилди.
Институт ректорининг 2019 йил 11 майдаги №462а/ф сонли қарорига асосан Давлат аттестация комиссияси раиси этиб “Узбекэнерго” АЖ илмий техника маркази МЧЖ директори, т.ф.д., профессор Х.М.Муратов, аъзолар: АЖ “Қишлоқэнерголойиҳа” бош директори А.М., Раджабов ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Электр транспорти ва юқори тезликдаги электр ҳаракат таркиби” кафедраси мудири, профессор У.Т., Бердиевлар таклиф қилинган.
Ҳимоя давомида битирувчи Ойтувғонов Нурбек Абдумалик ўғли доцент Ў.Холиқназаров раҳбарлигида “Қумқўрғон туманидаги пилла қабул қилиш цехини лойиҳалаш ва қуритиш қурилмасини автоматик бошқариш схемасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги битирув малакавий ишига технологик макет ишлаб чиққан. У 88 баллга ҳимоя қилди. Бундан ташқари битирув малакавий иши мавзуси бўйича битирувчилардан Ашуров Равшан, Диниқулов Давлатлар технологик макетлар ёрдамида ҳимоя қилдилар.
“Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси мудири доц. А. Бердишев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов