Ҳарбий кафедра талабалари билан учрашув

2019 йил 24 июнь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари ТИҚХММИ қошидаги Ҳарбий кафедра талабалари билан учрашув ташкил этилди. У “Ўзбекистон Республикасида ҳарбий саноат потенциали” мавзусидаги давра суҳбати тарзида ўтказилди. Давра суҳбатида кафедра мудири Ш. Ходжимуҳамедова ва катта ўқитувчи И. Юлдашевалар  сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида ҳарбий саноатнинг потенциалини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қабул қилинган мудофаа саноат комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низоми ҳақида тушунчалар бериб ўтдилар. Давра суҳбати қизғин савол-жавоблар асосига қурилди.

СХТЭ ва Б факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти

Институт матбуот котиби  Раҳимбой Жуманиёзов