Спорт ва саломатлик
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш” таълим йўналиши 2-босқич талабаларининг ТИҚХММИ ўқув-илмий марказида ўтказилаётган “Мелиорация ва қурилиш машиналарини бошқариш” амалиёти даврида ёшларимизнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ҳамда спорт билан мунтазам чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, «Соғ танда, соғлом ақл» шиори остида талабаларимиз ўртасида турли хил спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Жумладан, гуруҳлар ўртасида воллейбол ва футбол мусобақаси ташкил этилиб, “Декан кубоги” ўйналмоқда. Қизғин олиб борилаётган спорт мусобақалари амалиёт якунига қадар ўтказилади. Ғолиб гуруҳлар ва фаол талабалар тақдирланади.
“Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедраси стажёр-ўқитувчиси Холова Сарвиноз ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов