САМАРҚАНД БЎЙЛАБ САЁҲАТ

“Ер ресурсларини бошқариш” факультети 312-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Ш. Р. Исмонов бошчилигида 22-сентябрь якшанба куни Мамалакатимизнинг кўҳна ва улуғ шаҳарларидан бири бўлмиш Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштиришди. Саёҳат  Ислом дунёсининг энг улуғ ҳадисшунос олими бўлган Имом Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. У ерда талабалар ўзлари учун қизиқ бўлаган маълумотларни олишди. Сўнгра буюк Амир Темур бобомизнинг мақбараларини зиёрат қилинди. Шу билан бирга машҳур Регистон майдони, Бибихоним мадрасаларига ҳам ташриф буюрилди. Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мақбараларини зиёрат қилишни олдимизга асосий мақсад қилиб олганимиз ва ушбу мақсадимизга эришганимизни алоҳида эътироф этишимиз лозим. Ислом Каримов бобомизнинг ҳақларига Қуръон тиловатлар ва дуолар қилганимиз талабаларнинг руҳиятига ўзгача кўтаринкилик ва хурсандчилик олиб келди. Шундай кўтаринки кайфиятда саёҳатни Ҳазрати Ҳизр ва Шоҳи Зинда зиёратгоҳларини зиёрат қилиш билан давом эттирдик. Саёҳат сўнгида эса Буюк математик ва астроном олим Мирзо Улуғбек бобомизнинг расадхоналарини ўз кўзимиз билан кўриш ва танишиш билан якунладик. Талабалар саёҳатдан ўзларига ажойиб таассуротлар олган ҳолда пойтахтга қайтишди. Ўйлайманки, ушбу қилинган саёҳат талабалар хотирасида доимо сақланиб қолади.

“Давлат кадастрлари” кафедраси стажёр-ўқитувчиси Шукуриллохон Исмонов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов