Суғориш усуллари ва техникаси
Дала майдонларини суғоришни тўғри ташкил қилиш – экин майдонини тўғри танлаш, тўғри ишлов бериш ўғитлаш каби ишлардан ҳам муҳироқ саналади. Боғларни суғоришда Ўзбекистонда турли усуллар қўлланади. Боғларни суғоришнинг қатор усулларидан : ёмғирлатиб суғориш, тупроқ остидан суғориш, томчилатиб суғориш, майда заррали суғориш кабилар киради. Бу усуллар қўлланилганда тупроқ бир текис ва меъёрида намланади., ер қатқалоқ бўлмайди. Бегона ўтлар чиқиши камаяди ҳамда сув бир неча бараварга тежалади ҳамда суғорилгандан сўнг ерни юмшатиш ва бошқа бир қатор агротехник ишлар ҳажми камаяди. Ирригация ва мелиорация кафедраси профессори, қишлоқ-хўжалиги фанлари доктори Исаев Собиржон Хусанбоевич бугун 3 жуфтликда 3 босқич талбаларига “Суғориш усуллари ва техникаси” мавзусида Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада Тошкент давлат аграр университети ўқитувчиси У.Норқулов “Сув хўжалиги вазирлиги” бош мутахассиси А.Раджапов, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Д. Ходжаев ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти